Жамият
Навоий вилояти Маънавият ва маърифат марказида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбири ўтказилди.
Тадбир аввалида янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, маҳаллаларда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар тўғрисида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг ташкилотчилар ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, зиёлилар томонидан юртимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
.jpg)
Шунингдек, шаҳар маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган ватанни, эзгуликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар аҳоли вакилларига юқори кайфият бағишлади.

Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77667
Жамият
56688
Жамият
55908
Жамият
50960
Жамият
//
Изоҳ йўқ