Тошкентдаги бозорларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади

Сақлаш
14:39 / 05.01.2024 811 0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларида қурилиш ва реконструкция ишлари бошланишини эълон қилди.

 

Ҳокимлик хабарида айтилишича, озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсад қилинган.

 

Ушбу ишларнинг биринчи босқичида, пойтахтнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий етказиб берувчиси бўлган Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори реконструкция қилинади.

 

Таъкидланишича, бозорга олиб келинаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилаётгани ҳамда бозор ҳудудига кунига 600 дан ортиқ юк машиналари кириб-чиқиши автомобиль йўлларнинг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратмоқда.

 

Реконструкция даврида тадбиркорларга ўз фаолиятини «Фоод Cитй», «Тошкент индекс» ва бошқа савдо мажмуаларида ташкил этилган қулай шароитларда давом эттирилиши таклиф қилинади.

 

Бунда, тадбиркорлар мулкларини кўчириш билан боғлиқ бўлган харажатлар (транспорт, юклаш, тушириш ва бошқалар) бепул амалга оширилади ҳамда савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ойга озод қилинади.

 

Шунингдек, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида «Қўйлиқ» массивидан бозор ҳудудигача йўлкира хақи олинмайдиган 10 та автобус йўналишга қўйилиб, жамоат транспорти учун шоҳбекат ташкил қилинади ва шаҳарнинг барча йўналишларга чиқиш имкони яратилади.

 

Бозорда фаолият юритаётган 144 нафар ишчи-ходимлар «Фоод Cитй» ва «Тошкент индекс» савдо мажмуаларида иш билан таъминланади.

 

«Шу тариқа, бозорларни тартибга келтириш, кўчириш ёки реконструкция қилиш ишлари пойтахтимиз бўйлаб давом этади ва тез орада улар аҳоли учун файзли ва обод масканларга айланишига умид қиламиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//