Сиёсат
Бош прокуратура кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор прокуратура органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратишларини сўрамоқда.
Таъкидланишича, Бош прокуратура мамлакат ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол бўлишга чақирмоқда.
“Агар прокуратура органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармасининг (71) 202-08-28 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади”, – дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ