Жамият
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг айрим мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганига оид эълон қилинган хабарлар ва бошқа очиқ маълумотлар асосида ўтказилган ўрганишлар давомида бир қатор мансабдор шахслар тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки улушга эга экани маълум бўлди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан агентлик томонидан чора кўрилган.
Жумладан, қуйидаги мансабдорларнинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолияти тугатилган:
- “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК бош директори Ш.А;
- Тошкент шаҳри, Миробод тумани ҳокими А.С;
- “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари А.С;
- “Ахборотлаштириш бош маркази” УК раҳбари Д.С;
- Андижон вилояти, Бўстон тумани ҳокими С.Н;
- “Миллий PR-маркази” ДУК директори Д.С;
- Энергетика вазири ўринбосари У.М;
- Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ