Жамият
Навоий вилоятидан Москвага учаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди. Uzbekistan Airports ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9617 рейси билан Навоий-Москва йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай Урганч аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бунга йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган.
Бортида 107 йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 18:42 да Урганч аэропортига қўнди. Йўловчи (Ўзбекистон фуқароси) рейсдан олиниб, Урганч шаҳар шифохонасига ётқизилди.
Маҳаллий вақт билан соат 19:51да Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти “Внуково” аэропортига учиб кетди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77667
Жамият
56688
Жамият
55908
Жамият
50961
Жамият
//
Изоҳ йўқ