Қозоғистонда “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда

Сақлаш
15:12 / 07.12.2021 1167 0

6-8 декабрь кунлари Қозоғистонда “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтади. Унда таниқли киноижодкорлардан иборат ўзбек делегацияси ҳам иштирок этади. Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган ўзбек фильмлари Қозоғистон миллий телеканалларида намойиш этилади. Ўзбек телеканалларида эса қозоқ миллий фильмларининг намойишлари бўлиб ўтади.  

 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи чоғида маданий ҳамкорлик алоқаларини янада тиклаш мақсадида ташкил этилмоқда.

 

Тадбирнинг биринчи кунида Кинематография агентлиги ҳамда "Ватан" киностудияси томонидан суратга олинган режиссёр Ҳилол Насимовнинг “Мерос” ҳамда қолган кунлари Жаҳонгир Қосимовнинг "Киномания" студияси томонидан суратга олинган “Ибрат”, Рашид Маликовнинг "Тутқунлик" фильмларининг махсус намойишлари бўлиб ўтди.

 

 

Ўзбек делегациясида Агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида режиссёр Ҳилол Насимов, актёрлар Карим Мирҳодиев, Фотиҳ Насимов, актрисалар Гавҳар Зокирова, Айсанем Юсупова, кулги устаси Болтавой Тошматов, эстрада хонандаси Райҳон Ғаниева ва бошқалар иштирок этишмоқда.

 

Шунингдек, Қуанишбаева номидаги миллий академик драма театрида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, киноижодкорлар билан маҳорат дарслари, анимацион ва ҳужжатли фильмлар намойишлари ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ўзбек ва қозоқ ижодкорлари ҳамкорликда "Мерос" бадиий фильми ва "Абай сўзи" ҳужжатли картиналарини суратга олишган эди. "Ўзбек киноси кунлари" доирасида ҳамкорликдаги янги фильмлар “Қўшнилар” (“Соседи”) ҳамда “Эшелонлар Шарққа кетади” («Эшелоны идут на Восток») кинолойиҳаларининг муҳокамаси ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//