ХIХ асрга оид олтин тангани $100 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сақлаш
22:11 / 03.01.2024 1002 0

Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ХIХ аср охирига оид олтин тангани сотаётган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

 

Тезкор тадбирда фуқаролар Ж.А. ва А.Ж. ўзаро тил бириктириб, ХIХ аср охирига оид маданий бойликка тааллуқли ҳисобланган “Петру Богданову 1899” ёзувли вазни 61,69 грамм бўлган қадимий олтин тангани фуқаро А.Е.га 100 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//