“Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” – ихтилофли масалалар ечимига бағишланган китоб нашр этилди

Сақлаш
15:03 / 03.01.2024 876 0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” номли китоб нашр этилди.

 

Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

 

Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

 

Китоб “Matbaachi” нашриётида чоп этилган бўлиб, қаттиқ муқова ва ҳажми 408 бет. Нархи 65 000 сўмлиги маълум қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//