Ўзбекистонликларни январь ойида қандай об-ҳаво кутмоқда?

Сақлаш
19:16 / 29.12.2023 2485 0

«Ўзгидромет» 2024 йил январь ойида кузатилувчи об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

 

Янги 2024 йилнинг биринчи ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5° га юқори бўлади.

 

Январь қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Январь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 1-3 январь кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 6-11° илиқ атрофида, 4-5 январь кунлари эса 1-3 январга нисбатан 3-5° га юқори бўлади.

 

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 0-5° илиқдан 3-8° совуққача, кундуз кунлари 10-15° илиқдан 0-5° илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари қисқа даврга 10-13° совуққача пасайиши ва кундуз кунлари 16-18° илиққача кўтарилиши мумкин.

 

Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликлар январь ойининг биринчи ўн кунлиги охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида кутилмоқда. Умуман олганда, ой учун ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//