Дам олиш кунлари кузатилувчи об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

Сақлаш
18:13 / 29.12.2023 2485 0

 

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйича 2023 йил 29-31 декабрь ва 2024 йил 1-2 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Бугун, 29 декабрь куни республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво кириб келмоқда. Эрталаб республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бошланди.

 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, кун давомида ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди, куннинг иккинчи ярмида эса +0...+5 даражагача тушади. Ёмғир ёғиши давом этади ва республика бўйича баъзи жойларда ёмғир қорга айланади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

 

Эртага, 30 декабрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси -0...-5 даражагача, шимолда -6...-9 даражагача пасаяди, кундузи +2...+7 даража атрофида бўлади.

 

31 декабрь ва 1 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

 

Кечалари совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 1 январга бориб +10...+13 даражага етади.

 

Қуруқ об-ҳаво 2 январда ҳам сақланиб туради, лекин бироз совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига кундузги ҳарорат +6...+9 даражагача пасаяди.

 

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

 

Пойтахтда 29 декабрь куни ёмғир ёғади, қорга айланади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди. Куннинг иккинчи ярмида ҳарорат +0...+2 даражагача пасаяди.

 

30-31 декабрь ва 1-2 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

 

Ҳарорат 30 декабрда кечаси -1...-3 даража, кундузи +4...+6 даража, 31 декабрь ва 1-2 январда кечалари -3...+2 даража бўлади, 31 декабрь ва 1 январда кундуз кунлари +11...+13 даражагача аста-секин кўтарилади, 2 январда +7...+9 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//