Тошкент вилоятидаги «Маънавият ва маърифат маскан»ларига пресс-тур ташкил қилинди

Сақлаш
12:12 / 29.12.2023 2135 0

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-турда ҳудудий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040 сонли Қарорида 2021-2023 йиллар давомида барча вилоятлар, туман, шаҳарларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир туман, шаҳарларда «Маънавият ва маърифат маскани»ни ташкил этиш белгиланганди.

 

 

Ушбу қарор ижроси ўлароқ, Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида «Маънавият ва маърифат маскан»лари фаолият кўрсатмоқда.

 

Тошкент вилоятда мавжуд 22 та»Маънавият ва маърифат масканлари ўз вазифаларини бажара оляптими? Масканлар аҳоли ва ёшлар билан гавжумми? Уларда қандай шароитлар яратилган? Ёшлар ҳали ҳам бўш вақтини интернет клубларида ўтказяптими ёки маънавият, маърифат ўчоғи ҳисобланган масканларга боряптими? Айнан ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида вилоятдаги айрим «Маънавият ва маърифат маскан»ларига пресс-тур ташкил этилди.

 

 

Дастлаб Нурафшон шаҳридаги вилоят «Нуронийлар ва Маънавият маскани»да журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтган. Мазкур анжуманда «Ўзбекистон 24», «Нурафшон ТВ», «Севимли ТВ», «Ренесанс ТВ», «Эффект Уз», «Маданият ва маърифат» телеканаллари ҳамда «Тошкент ҳақиқати», «Ташкентская правда», «Правда востока» газеталари мухбирлари ва операторлари билан бир қаторда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Зарифа Эралиева, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Раҳматилла Шералиев, ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Бекзод Кабуловлар қатнашди.

 

Матбуот анжуманида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Файзиева вилоятда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳақида тушунча бериб ўтган.

 

 

Масканнинг миллий руҳда безатилган кутубхонаси «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. Мазкур ўйинда Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ТАТУ Нурафшон филиали талабалари, нуронийлар ва маънавият ходимлари ўртасида ўтказилиб,

 

1-ўринни ТАТУ Нурафшон филиали талабалари

 

2-ўринни Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари

 

3-ўринни нуронийларда иборат «Оталар» жамоаси эгаллади.

 

Ғолиб ва иштирокчилар Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

Пресс-тур қатнашчилари шундан кейин Ангрен шаҳридаги «Маънавият ва маърифат маскани»да бўлди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси