Ижро ҳокимияти органларининг очиқлик рейтинги эълон қилинди

Сақлаш
11:12 / 29.12.2023 2106 0

 

Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 2023 йилнинг июль ва декабрь ойларида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, 2023 йил январидан декабрига қадар бўлган даврда Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинган ва якуний рейтинг тузилган.

 

Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тўғрисида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек, танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.

 

Мониторинг натижаларига кўра, Рақамли технологиялар, Адлия, Ички ишлар, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари фаолияти ахборот жиҳатдан очиқлик талабларига мос келган ҳолда юқори ўринларни эгаллаган, Транспорт, Тоғ-кон саноати ва геология ҳамда Маданият вазирликлари эса энг қуйи ўринларни эгаллаган.

 

2023 йил учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан ўтказилган мониторингнинг тўлиқ натижалари қуйидагича:

 

 

Қайд этилишича, вазирликлар тўғрисида 2023 йилда электрон ОАВда эълон қилинган мақолалар сони ўтган йилгига нисбатан сезиларли ўсган. Шу билан бирга танқидий муносабатлар нисбатида пасайиш кузатилмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси