Жамият
Сурхондарёда мобил комплекс (мультирадар) билан жиҳозланган автомобилда хизмат олиб бораётган ходимнинг фаолиятига тўсқинлик қилишга уринган ака-укаларга нисбатан суд томонидан чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.
Сурхондарё вилоятидаги М-41 халқаро автомобиль йўлида ЙПХ ходимлари мультирадар ўрнатилган автомобилда хизмат фаолиятини амалга ошираётган пайтда мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган бошқа бир автомобиль ҳайдовчилари ЙПХ ходимларини тўхтатиб, улар билан жанжаллашган.
Жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди қарори билан ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
«Машинанинг ичидан калитни олмоқчи бўлиб, озгина тортишдик. ЙПХ ходимининг ишига ноқонуний аралашдик. Нотўғри иш қилганимиздан узр сўраймиз. Бошқа бу иш қайтарилмайди», — деган ҳуқуқбузар ҳайдовчи.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77667
Жамият
56688
Жамият
55908
Жамият
50961
Жамият
//
Изоҳ йўқ