“Жаҳон мамлакатлари мафкураларига бир назар” – янги рисолалар нашр этилди

Сақлаш
00:44 / 29.12.2023 2545 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан жамиятимиз ижтимоий-маънавий муҳитини таҳлил қилиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, халқаро сиёсий вазият ва унинг мамлакатимиз сиёсий ҳаётига таъсири таҳлилига бағишланган илмий-оммабоп рисолалар нашр этилди.

 

Фалсафа фанлари номзоди, доцент Шавкат Тўраев бошчилигидаги муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган “Давлат ташкилотларида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш” номли қўлланма давлат ташкилотларида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш юзасидан тавсиялар шаклида бўлиб, унда тарғиботнинг замонавий усуллари, тадбир самарадорлиги мезонлари, миллий ғояни тарғиб қилиш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш билан боғлиқ масалаларга илмий-амалий ёндашилган. Мазкур қўлланма барча раҳбар ходимлар, давлат ташктлотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари, етакчилар, маънавият тарғиботчилари, мутахассислар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

 

 

Сиёсий фанлар доктори, профессор Сарваржон Ғафуровнинг “Марказий Осиё: минтақавий таҳдидлар, интеграция, замонавий сиёсий жараёнлар” рисоласида Марказий Осиёдаги минтақавий таҳдидлар, интеграция, замонавий сиёсий жараёнлар атрофлича таҳлил қилинади. Марказий Осиё давлатларидаги ҳудудий, иқтисодий, трансчегаравий, этник каби замонавий муаммоларнинг илдизлари чуқур бўлиб, улар совет даври бошқарув тизими ўтмишига бориб тақалиши, ушбу муаммолар бугунги кунда ҳам минтақанинг ривожланиш босқичларига жиддий салбий таъсир кўрсатишда давом этиши мумкинлиги ҳақида таҳлилий маълумотлар берилган.

 

 

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти кичик илмий ходими Авазбек Шерматовнинг “Жаҳон мамлакатлари мафкураларига бир назар” номли рисоласида турли мамлакатларнинг мафкуралари ва мафкура соҳасидаги сиёсати ҳақида сўз боради. Ушбу мамлакатларда мафкура масаласига берилаётган эътибор, бу борадаги институционал ёндашув ҳақида керакли маълумотлар келтирилади. Рисолада, шунингдек, ҳозирги кунда дунё мафкуравий маконида таъсир кучи баланд ва ўз ўрнига эга доминант мафкура ва ғоялар ҳам қисқача таҳлил қилиниб, бу борада керакли хулосалар берилган.

 

 

Мазкур рисолалар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, бугунги ижтимоий-маънавий муҳит, халқаро сиёсий-иқтисодий вазият ҳақида муайян тасаввур беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//