Жамият
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, қатор ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Вилоят навбатчилик штабига келиб тушган хабарга кўра, бугун 28 декабрь куни Бандихон туманининг «Полвонтош» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Музработ-Душанбе магистраль газ қувурининг 101-190 километрлари оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистраль газ қувурида авария ҳолати юзага келган, дейилади хабарда.
Ҳозирда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ва табиий газ таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан бугун соат 06:30 дан вилоятнинг қуйидаги шаҳар ва туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди:
Термиз шаҳри;
Бандихон тумани;
Қизириқ тумани;
Музработ тумани;
Термиз тумани;
Жарқўрғон тумани;
Қумқўрғон тумани.
Ангор тумани;
Шеробод тумани.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ