Жамият
Ҳар йили кўпчилигимизни бу йил ҳам 31 декабрда қор ёғармикан деган савол қийнайди. Oyina.uz мазкур савол билан Гидрометеорологига маркази Матбуот хизматига чиқди.
Бизга берилган маълумотларга кўра, Янги йил кунида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи +2+7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси -4-9, кундузи +0+5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси -2-7, кундузи +3+8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 0-5, кундузи +2+7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси -3 даража совуқ,+2 даража илиқ, кундузи +5+10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 0-5 даража. кундузи +2+7 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.
Умуман олганда бу йил ҳам янги йил куни қор ёғмайди.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77369
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ