Орол денгизининг қуриган қисмига экилган саксовуллар фазодан кўрина бошлади

Сақлаш
22:00 / 26.12.2023 1059 0

Орол денгизининг қуриган қисмига экилган саксовуллар коинотдан кўринмоқда. Бу ҳақда иқлимшунос олим Эркин Аблулаҳатов хабар берди.

 

«Бу каби яшиллаштириш таъсири сифатида айтиш мумкинки, 2018 йилдан сўнг Орол бўйида кучли чанг бўронлари хавфи кескин камайиб кетди.

 

Нафақат чанг (қум) бўрон частоталари, балки келаётган нам ҳаво оқимларидан Орол бўйи атрофида ёғин жадаллиги бошқа минтақаларга нисбатан ортган. Бу нафақат ҳаво айланмалари (циркуляцияси) ҳаракатидаги ўзгаришлар балки ер сиртидаги фитомассанинг ўзгариши билан боғлиқ бўлиши хам мумкин.

 

Мазкур лойиҳа республика бўйлаб кенг миқёсда давом эттирилиши минтақа учун жуда зарур», — дейди иқлимшунос.

 

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Низомиддин Бакиров Орол денгизининг қуриган тубида амалга оширилган ўрмон-мелиоратив тадбирлар тўғрисида «Дарё» нашрига маълумот берган.

 

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан 2018 йилда бошланган Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида «яшил қопламалар» барпо этиш ишлари бугунги кунда тизимли равишда ташкил этилмоқда.

 

 

Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 1,7 млн гектар майдонда чўл ўсимликларининг уруғи ва кўчатидан «яшил қопламалар» барпо этилди. Ўрмон хўжаликлари ва маҳаллий аҳоли томонидан жами 6,9 минг тонна саксовул ва бошқа чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди. Шундан, 1,5 минг тоннадан ортиқ уруғлар Мўйноқ туман аҳолиси ҳисобига тўғри келади.

 

Ҳар йили ўртача 1000 та гача техника ва механизмлар, 4 дона самолётлар, 2 дона мотодельтапланлар жалб этилиб, 2 минг нафаргача аҳоли, ишчи-ходим ва механизаторлар иштирок этишди.

 

Барпо этилган «яшил қопламалар» соҳа олимлари ҳамда тегишли вазирлик ва илмий тадқиқот-институтлари билан ҳамкорликда мониторинг қилиб борилмоқда, — деди Низомиддин Бакиров.

 

 

Агентлиги директорининг айтишича, дастлабки йилларда экилган саксовулзорлар ҳосил бериб бошлаган ва уруғлар жамғарилмоқда.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ва давлатлар томонидан Оролбўйи минтақасида ташаббуслар ва бажарилаётган минтақавий тадбирлар қўллаб қувватланиб, илиқ қабул қилинмоқда. Бу эса - Оролбўйи минтақасидаги нафақат экологик, балки ижтимоий, иқтисодий ва демографик вазиятни яхшилашга олиб келади.

 

Республикада экологик вазиятни яхшилашга ҳамда чўлланишни олдини олишга қаратилган ушбу муҳим тадбирлар тасдиқланган дастурлар доирасида изчиллик билан давом эттирилади, — деган Низомиддин Бакиров.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//