Ўзбекистон божхоначилари йил давомида 9,2 тонна гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолди

Сақлаш
15:12 / 26.12.2023 887 0

2023 йилда давлат буджетига 58,4 триллион сўм божхона тўловлари ундирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 27 фоизга ошди. Бу ҳақда қўмитанинг йил якунларига бағишланган ҳайъат мажлисида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, 2023 йилда 9,2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари, 663 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 21 мингта тақиқланган материаллар, 21 та қурол ва 8626 та ўқ-дорилар, 28 млрд. сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 162 кг заргарлик буюмлари, 5,6 миллион қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4,8 миллион дона пиротехника воситалари ушлаб қолинган.

 

Умумий ҳисобда аниқланган 21 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида қарийиб 1 триллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилган.

 

Таъкидлаш керакки, 2022 йилда божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 749 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 308 минг дона кучли таъсир этувчи ва 5 минг дона психотроп моддалар ушлаб қолинган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси