Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан 2023 йил 26 декабрь куни Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси анжуманлар залида «Истеъдодли ёшлар ва ёш тарғиботчилар форуми» ўтказилди.
Мазкур форумда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва зиёлилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда «Марифат» тарғиботчилар жамияти ҳузурида ташкил этилган «Ёш тарғиботчилар ҳаракати» аъзолари ва олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди.
Тадбирни Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси раиси, академик Оқил Салимов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Мирзо очиб берди.
Тадбирда Ўзбекистонда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.
Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудларида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ўтказган.
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улғайиб келаётган авлоднинг илм-фанга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳузурида 40 нафар иқтидорли ёшлардан иборат «Ёш тарғиботчилар ҳаракати» ташкил этилиб, уларга «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг кўкрак нишони ва аъзолик гувоҳномаси топширилди.
Форумда Ёшлар билан мулоқот, савол-жавоб амалга оширилди. Иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан китоблар тақдим этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ