Бир кунда 175 та. Тошкентда камералар автобус йўлакларида тўхтаган машиналарга жарима ёзишни бошлади

Сақлаш
15:58 / 26.12.2023 787 0

Тошкентда камералар автобус йўлакларида тўхтаган машиналарга бир кунда 175 та жарима қўллади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» маълумотида айтилган.

 

Жорий йилнинг октябрь ноябрь ойларида Ички ишлар вазирлиги «Хавфсиз шаҳар» маркази, Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Идоралараро тезкор штаби ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус А йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 30 таси обектларда ўрнатилган.

 

Ҳозирда мазкур 30 та интеллектуал видеокузатув камераларининг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларига ўрнатилганларидан 5 таси тўлиқ ишга туширилди.

 

2023 йил 24 декабрь куни мазкур кўчаларда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 175 та транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан, белгиланган тартибда МЖтКнинг 128-6-моддасига асосан БҲМнинг икки баробари - 680 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

 

Маълумот учун, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ажратилган йўлакка фақат ўнгга бурилиш (белгиланган узуқ-узуқ чизиқли жойдан), шунингдек, жамоат транспорти ҳаракатига халақит бермаса, йўловчиларни олиш ва тушириш учун кириш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//