Янги йил байрамида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга президент совғаси берилади

Сақлаш
09:12 / 26.12.2023 707 1

Янги йил байрами муносабати билан етим ва ногиронлиги бор болалар, ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлганлар фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар болалари учун «Президент совғаси» карвонлари ҳудудларга жўнатилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

 

Вазирлик болалар учун умумий ҳисобда 11 000 дона «Президент совғаси» тайёрланганини маълум қилди. Хусусан, кичкинтойларга 17 турдаги ширинлик, 2 номдаги канселярия маҳсулотлари, «ақлли» соат, дарс магнит тахтаси туҳфа этилади. Шу билан бирга, 12 ёшдан катта 1 600 нафар тарбияланувчи совғаларига планшетлар ҳам киритилди.

 

«Президент совғаси» Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва республиканинг барча вилоятларига етказилади.

 

Вазирлик хабарига кўра, «Президент совғаси» болаларга ҳудудий ҳокимликлар иштирокида 29-30 декабрь кунлари тантанали топширилади.

 

1 Изоҳ

Нигина

10:12 / 30.12.2023

Ногиронлиги бор фарзандим куп йилдан бери президент совгасини кутади 12 еш 4 чи фарзандим шунга хам беришингизни сурайман ижтимоий химояга мухтожмиз

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси