Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи доирасида мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокаралар ўтказди.
Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”, устувор йўналишлари ва муҳим вазифалари белгилаб олинди.
Жорий йилда товар айирбошлаш миқдори кўрсаткичи рекорд даража – 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Ушрашувда, шунингдек, икки мамлакат ва учинчи давлатлар бозорларига чиқишни таъминлайдиган янги йўлакларни шакллантириш муҳим экани қайд этилди. Етакчилар “Учқудуқ-Қизилўрда” темир ва автомобиль йўлини ҳамда “Туркистон-Чимкент-Тошкент” юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган темир йўл қурилиши лойиҳаларини жадаллаштиришга келишиб олди.
Оролбўйида дарахтзорлар барпо этиш борасида қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Қозоғистон Президенти халқларимизнинг маънавий яқинлиги ва кўп асрлик дўстлиги рамзи сифатида Нур-Султон шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилишини таъкидлади.
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ