Жамият
Навоийда 24 декабрь куни Cобалт газ баллони портлади. Машинанинг портлашдан кейин ҳолати акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 24 декабрь куни соат 09:50 лар атрофида юз берган. Фуқаро Ф.Д ўз бошқарувида бўлган Cобалт автомашинаси билан Қизилтепа туманидаги «Бургер» кафеси олдидаги автотураргоҳда бўлган вақтда машинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетиши оқибатида ҳайдовчи Ф.Д. ва унинг 3 ёшли фарзанди Р.Ш турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Вояга етмаган Р.Ш.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ барча фуқаролардан автомашиналарга газ баллонларини ўрнатишда унинг техник жиҳатдан созлиги ва тўғри ўрнатилишига катта эътибор қаратишларини сўради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55943
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ