Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Мудофаа вазирлигининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Хусусан:
а) кўкрак нишони идоравий мукофот ҳисобланиб, ҳар йили 30 июнь – «Ёшлар куни»да ғолибларга тантанали равишда топширилади;
б) кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида таълим олаётган ўқувчи ўғил болалар мудофаа вазирининг буйруғи асосида мукофотланади;
в) кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган давлат буджети маблағлари доирасида, вазирлик буджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
г) кўкрак нишони билан тақдирланганларга икки йил мобайнида амал қиладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:
ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳамда чақирув муддатларини кечиктириш ва чақирувдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида қўшимча равишда 3 балл кўринишида.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77369
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ