Маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади

Сақлаш
17:12 / 22.12.2023 1015 0

Дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз ва пандемия таъсирига қарамасдан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Республика Маънавият ва маърифат марказининг йиғилишида бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

 

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

 

Маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича ҳам катта ишлар амалга оширилди.

 

Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди. Шунингдек, “Баҳор” рақс ансамбли, Давлат филармонияси, Давлат симфоник оркестри каби 20 дан ортиқ муассасалар фаолияти йўлга қўйилди.

 

Ўтган даврда 11 та янги музей, 2 та театр, 28 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 5 та олийгоҳ, жумладан, янги авлод журналистларини тайёрлашда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди.

 

Шунингдек, президент мутасаддиларга мусиқа ва санъат мактаблари муаллимларининг ойлигини ошириш, ушбу мактабларнинг коммунал харажатларини бюджетдан қоплаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

 

Умуман олганда, маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси