Ўзбекистонда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади

Сақлаш
21:00 / 22.12.2023 1131 0

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида давлатимиз раҳбари миллий сериалларимизни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланди.

 

Шу мақсадда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади. Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларимизга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрларимиз учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Бунинг учун эркин иқтисодий зона – “Cinema Park” ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Вазирлар Маҳкамасига “Cinema Park” учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

 

Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимларига ўз вилоятларида “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди.

 

Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар яратишни ҳам назарда тутиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

 

“Савол туғилади: халқимиз телевизорни энг кўп кўрадиган пайтларда, яъни, “прайм-тайм” вақтида хорижий сериалларга катта ўрин бераётганимиз қанчалик тўғри? Бу олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда. Жумладан, миллий сериаллар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш, бу йўналишда ижодкорларимизни қўллаб-қувватлаш лозим”, — деди Президентимиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//