Жамият
Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 22 декабрь 9:36 да дунёнинг йирик шаҳарлари орасида етакчи ўринга чиқди.
IQAir порталига кўра, соат 09:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 262 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “жуда зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.
Рейтингда 1-ўринни Бангладешнинг Дакка шаҳри эгаллаган — ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 349 мкг/м3. Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри 2-поғонада — 336 мкг/м3. Учликка Покистоннинг Лаҳор шаҳри якун ясади — 266 мкг/м3.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси жойлашган Юнусобод туманида ҳаводаги дисперс зарраларнинг концентрацияси 335 мкг/м3 га чиққанини кўриш мумкин — бу “хавфли” тоифа ҳисобланади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ-2,5 дисперс зарраларидир.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ