“Юксалиш” ҳаракати раиси рус амалдорининг Ўзбекистонни босиб олиш таҳдидига жавоб қайтарди

Сақлаш
17:12 / 21.12.2023 940 0

“Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов рус амалдорининг Ўзбекистонни босиб олиш таҳдидига жавоб қайтарди.

 

Бекмуродов Захар Прилепиннинг “Ўзбекистонни босиб олиш” таҳдидини мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб атаган.

 

“Рус сиёсатчиларининг бундай қарашлари шубҳасизки, ўзбекистонликлар орасида Россия Федерациясига салбий муносабатни кучайтирмоқда.

 

Унинг тобора камайиб бораётган нуфузини янада пасайтирмоқда. Рус сиёсатчилари агрессив кайфият ва сўзлар билан дўст орттириб бўлмаслигини англаб етиши зарур. Айнан шундай агрессив ҳаракатлари дўстона муносабатдаги мамлакатлар билан алоқаларнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

 

Иккинчидан, Захар Прилепинни бундай ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида қатъий огоҳлантирамиз.

 

Учинчидан, Прилепин ва бошқа рус сиёсатчилари илгари сураётган бундай қарашлар иллюзиядан бошқа нарса эмас. Кимгадир ёқадими, ёқмайдими, Ўзбекистон мустақил, мустаҳкам суверенитетга эга мамлакатдир.

 

Қолаверса, қарийб 60 минг аъзога эга бўлган Ҳаракат номидан Россия расмийларини иттифоқчи мамлакатга нисбатан бундай агрессив баёнотларга эътибор қаратишга ва батамом чек қўйишга чақираман.

 

Прилепин бу гаплари билан Россия Конституциясининг ўзга давлатлар билан тинч ҳаёт кечириш, ички ишларига аралашмасликни назарда тутувчи 79.1 моддасига зид чиқмоқда”, — деб ёзади ҳаракат раиси.

 

Россиялик ёзувчи Захар Прилепин “Бизга келган муҳожирларга бу ерда эмас, балки Ўзбекистоннинг ўзида рус тилини ўргатиш учун уларни қўшиб олиш зарур”, деганди пропагандачи.

 

У мисол сифатида Ўзбекистоннинг икки миллион фуқароси шу ерда яшаётгани учун Россия бу ҳудудга даъво қила олишини қайд этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси