Жамият
Бош вазир Абдулла Арипов давлат ташкилотларига Янги йил байрами олди ўтказиладиган корпоратив тадбирларни бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўтказишни тақиқлади. Бу ўтган ҳафта байрамга бағишланган йиғилишда маълум бўлган.
Бош вазир барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ва байрам дастурхонини ёзишни тақиқлаган.
Қайд этиш керак, ҳукумат раҳбари ўтган йили ҳам бюджет маблағлари ҳисобидан байрам тадбирларини ўтказишни тақиқлаганди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77903
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ