Сиёсат
Бугун, 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Конституция – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари, шунингдек, Тошкент давлат юридик университетининг талабалари, матбуот ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов олиб борди. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов тадбирни очиб бериб, Конституция таърифи, тарихи ва функциялари ҳақида гапирди.
Сўнгра Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори Феруза Муҳиддинова инсон ҳуқуқлари бўйича маъруза қилиб, барчани байрам билан қутлади. Конституциямизнинг 22-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди”, дейилгани, бунинг амалдаги исботи сифатида пандемия даврида 5 мингдан ортиқ юртдошларимиз чартер рейслари орқали юртимизга олиб келинганини айтди.
Навбатдаги маърузачи – Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парлемант тадқиқотлари институтининг бўлим бошлиғи Тешабоев Акбаршоҳ мактабларда Конституцияга оид фанларни ўқитиш бўйича жаҳон тажрибаси ҳақида қизиқарли маълумотларни улашди. 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида 4 321 та қонун; 4 519 та Президент ҳужжатлари; 9 609 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари; 7 491 та вазирлик, давлат қўмита ва идораларининг ҳужжатлари; 4 262 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, 1.469 та халқаро ҳужжатлар мавжудлигини билдирди.
Тадбирда, шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парлемант тадқиқотлари институтининг бош илмий ходими Амирбек Кенжаев “Янги Ўзбекистон барқарор конституциявий тараққиёт сари” мавзусида, Тошкент давлат юридик университетининг 2-босқич талабаси Абдулазиз Равшанов “Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг бурч ва мажбуриятлари” тўғрисида маъруза қилди.
Тадбир якунида фаол иштирокчилар эсдалик совғаси билан тақдирланди. Маънавият ва ҳуқуқ ҳамиша ёнма-ён олиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ