Нима учун Тошкент шаҳридаги ер усти пиёдалар ўтиш жойларидаги лифт ва эскалаторлар ишламайди? – Сенат

Сақлаш
17:18 / 20.12.2023 1073 0

Сенатнинг 48-ялпи мажлисида сенаторлар Тошкент шаҳри йўлларидаги ер усти пиёдалар ўтиш жойларидан (кўприклар)да лифт ва эскалаторлар ишламаслиги туфайли пиёдалар, айниқса кексалар, ҳомиладорлар, ёш болалилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар турли қийинчиликларга дуч келаётганига тўхталди.

 

Хусусан, Муқимий (“Новза” метро бекати), Абдулла Қодирий кўчаларидаги кўприкларда лифт ва эскалаторлар ишламаслигини, Муқимий ва Лутфий кўчалари кесишмасидаги 2 та кўприк ва Шота Руставели кўчасидаги кўприкда лифт ёки эскалаторнинг ўзи йўқлигини алоҳида таъкидланди.

 

Чиндан ҳам ушбу масала долзарб эканлигини куни кеча ижтимоий тармоқда ушбу масалага оид видео ҳам тарқалди. Унда одамлар, айниқса кексаларимиз, ёш болалилар ва ногиронлиги бўлган шахслар кўприклардан ўтишда қийналаётгани ва табиийки, норози бўлаётганини кўриш мумкин.

 

Мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакилларининг изоҳлари эшитилди.

 

Кўприклар аҳолига қулайлик яратиш учун қурилганлиги инобатга олиниб, ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотларга вазифалар юкланди.

 

Муҳокамалар давомида ушбу масала Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси назорати остида бўлиши алоҳида таъкидланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//