Жамият
Тошкент шаҳрида “Доктор Мақсудова клиникаси”нинг янги филиали ҳамда Ўзбекистондаги илк инновацион линзалар ишлаб чиқариш лабораторияси очилди. Марказ асосан ёш авлод саломатлигини тиклашга қаратилган.
Маълумки, ҳозирги ахборот технологиялари асрида турли гаджетлардан фойдаланиш натижасида бутун дунё бўйлаб болалар орасида “миопия – узоқни кўра олмаслик” касаллиги кўпаймоқда. Бу ҳолат, албатта, барчани хавотирга солади. Ушбу йўналишда келажак авлодни кўришини сақлаш, уларда эҳтимолли ногиронликни олдини олиш мақсадида янги тадқиқотлар, самарали диагностика ва даволаш усуллари устида изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада энг асосий эътибор миопияни назорат қилишга ва кўришни тиклаш – vision терапияга қаратилган.
Айнан шу мақсадни кўзлаган ушбу марказ ҳозирги кундаги энг замонавий тиббий ташхислаш ва даволаш ускуналарини, шунинг далилларга асосланган тиббиёт нуқтайи назаридан самарали технологиялар, шунингдек айнан шу тор йўналишда етарлича тажрибага эга бўлган мутахассисларни ўзида жамлаган ҳолда фаолиятини бошлади.
Марказда миопияни назоратини олиб бориш ва болаларда кўришни тиклаш борасида vision терапия муолажалари ўтказиш мақсадида чет элнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан “Визотроник”, “Ручеек”, “Магнитостимулятор”, “Синоптофор” каби махсус ускуналардан фойдаланилса, офтальмология соҳасида барча турдаги касалликларни ташхислаш учун юқори технологик ва аниқликдаги ташҳислаш усуллари йўлга қўйилган. Шунингдек марказда офтальмологлардан ташқари, ёш авлоднинг саломатлигига комплекс ёндашиш мақсадида логопед дефектолог, педиатр, болалар невропатологи, клиник лаборатория фаолият олиб бориши билан биргаликда, уларнинг тиббий психологик хусусиятларини ўрганиш, тиббиётнинг ноинвазив ва номедикаментоз усулларини кенг татбиқ қилиш нуқтайи назаридан электроэнцефалография текшируви, БОС ва БАК терапия йўлга қўйилган.
Ўзбекистондаги илк инновацион линзалар ишлаб чиқариш лабораторияси Буюк Британия, Испания, Швейцария давлатлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда бу каби линзалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Шунга қарамай ДМС ортокератологик (тунги) линзаларни ишлатишни бошлаган. Ушбу линза 2018 йилдан ҳозирги кунгача 2000 га яқин беморда қўлланилган. Келгусида эса лабораторияда 10000 тагача ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Бу каби линзалардан Европа давлатларида фаол фойдаланиб келинади. Маълумот учун, мазкур линзалар энг асосий фойдали жиҳати миопиянинг ўсишини тўхтатади. Яъни фақат яхши кўриш эмас, балки даъво ҳамдир. У тунда қўйилади ва бемор ухлайди. Кундузи эса бемалол актив ҳаракат – спорт, сузиш ва бошқа машғулотлар билан шуғулланиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ