Тошкент вилоятидаги боғчада 4 ёшли қизчага жинсий тегажоғлик қилингани айтилмоқда

Сақлаш
16:50 / 20.12.2023 1069 0

Болалар омбудсманига Тошкент вилояти, Келес шаҳрида яшовчи К.Т. томонидан унинг 2019 йилда туғилган қиз фарзандига нисбатан болалар боғчасида жинсий тегажоғлик содир этилганлиги ҳақида мурожаат қилинган.

 

Болалар омбудсмани мазкур мурожаатни Бош прокуратура билан биргаликда ўрганиши натижасида Келес шаҳридаги хусусий боғчада бўлган вақтида болага нисбатан жинсий тегажоғлик қилинганлиги юзасидан 2023 йил 15 декабрда ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

«Газета.уз»га кўра, мазкур ишда боғча мудирининг ўғли, 24 ёшли З.Б. гумонланмоқда. У боғчада ишлаган ёки ёрдам бериб юрган.

 

Бундан ташқари, Тошкент тумани, Келес йўли кўчасида З.Х. ўзи яшаб келаётган уйида 2023 йил 1 декабрдан бошлаб, тегишли равишда рухсатнома олмасдан, ҳеч қандай лицензиясиз болалар боғчаси ташкил этгани аниқланган.

 

Тошкент тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ушбу хонадон ўрганилганда, бу ерда санитария қоидалари жиддий равишда бузилганлиги ва боғчада ишлаган Г.Қ., З.Х лар тиббий кўрикдан ўтмаганлиги аниқланган.

 

Жиноят ишини тергови давомида фуқаро З.Х нинг лицензия олмасдан мактабгача таълим муассасаси очиб фаолият кўрсатганлиги ҳолатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

 

“Мазкур жиноят иши тергови вилоят прокуратураси, Бош прокуратура томонидан назоратга олинган ҳамда Болалар омбудсманининг бола манфаатлари юзасидан кузатуви остида”, — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//