Жамият
Қашқадарё вилоятида 7-синф қиз унаштирилгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Унда бир аёл ёш қизнинг бўйнига тақинчоқ таққанини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова томонидан ўрганиш олиб борилди. Аниқланишича, воқеа Қашқадарё вилояти, Кўкдала туманида содир бўлган.
Қизнинг ота-онаси видеодаги ҳолат аслида фарзандининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбир экани тўғрисида тушунтириш берган. Шунингдек, ҳолат тўй ёки унаштирув маросими эмаслиги, қизини эрта турмушга бериш нияти йўқлиги, уни ўқитиш ва шифокор қилиш ниятида эканини маълум қилган.
Шу билан бирга бу ҳудудда қизларнинг унаштирув маросимини эрта ўтказиш урф-одати қисман бўлса-да сақланиб қолгани айтилди. Шу сабабли, омбудсман ҳолат бўйича назоратни давом эттиради, боланинг жисмонан ва маънан соғлом муҳитда парвариш қилиниши, унинг таълим олиш ҳуқуқи ҳамда келгусида ўз ҳаёти билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи таъминланишини кузатиб боради.
Болалар омбудсмани қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларига мутлақо муросасиз бўлиб, шундай фикрда бўлган ота-оналарни никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш учун қонунан жавобгарлик белгилангани ҳақида огоҳлантирган.
Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакили Саодат Боймирзаева ҳам ҳолат юзасидан тушунтириш берди. Унга кўра, қизчанинг ота-онаси ва бувиси видеодаги ҳолат аслида фарзандининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган маросим эканлиги тўғрисида тушунтириш берган.
Масъуллар томонидан Д.К нинг ота-онаси аёлни турмушга чиқишига мажбурлаш учун жиноий жавобгарлик мавжуд эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ