Маданият вазирлиги ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлаётган "Тik Tok Fest" бўйича расмий муносабат билдирди

Сақлаш
16:29 / 06.12.2021 1006 0

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги "Humo Arena“ комплексида бўлиб ўтиши эълон қилинган  "Тik Tok Fest" шоу-концерт дастури юзасидан вазирликка қаратилган фикр-мулоҳазаларга расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, бу каби шоу-концерт томошаларини ташкил этиш Маданият вазирлиги томонидан эмас, хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ- 6044-сон Фармони 2-иловаси 32-бандига мувофиқ, концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш ваколатли бўлган — Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Шу асосда, концерт-томошаларнинг савияси, мазмун-моҳияти, ғоясини таҳлил қилиш, томоша бўйича якуний хулосалар бериш ҳам Маҳаллий ижроия ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган тузилманинг вазифаси ҳисобланади. Шу боис, Маданият вазирлиги «Тik Tok Fest" шоу-концерти юзасидан барча савол ва мулоҳазаларни юқорида келтириб ўтилган ваколатли мутассадди органларга йўллашни тавсия қилган.

 

“Маданият вазирлиги “Тik Tok Fest” шоу-концертини маънавий жиҳатдан ёшлар онгига, дунёқарашига салбий таъсир этади, деб ҳисоблайди. Ўйлаймизки, бу каби оммавий тадбирларни ташкил этаётган мутасаддилар ана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, бу масалага жиддий ёндашади”, дейилади муносабатда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//