Декабрнинг биринчи ярмида 73 млрд сўмдан ортиқ энергоресурслар талон-торож қилинди

Сақлаш
14:53 / 20.12.2023 834 0

Декабрь ойининг биринчи ярмида 73 млрд сўмдан ортиқ электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” маълум қилди.

 

Инспекция томонидан декабрь ойининг 15 кунида ўтказилган назорат тадбирларида 411 нафар истеъмолчининг энергоресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Натижада давлат манфаатларига жами 73,27 млрд сўмлик зарар етказилган.

 

Хусусан, талон-торож қилиш ҳолатлари ҳудудлар бўйича қуйидагича:

 

Тошкент вилоятида — 20 та ҳолатда 25,3 млрд сўм;

Тошкент шаҳрида — 30 та ҳолатда 11,3 млрд сўм;

Фарғона вилоятида — 52 та ҳолатда 7 млрд сўм.

 

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

 

Инспекция мазкур ресурсларга талаб ортганида улардан айрим “тадбиркор”ларнинг ноқонуний ва ўғринча фойдаланишлари тармоқларда ортиқча юкланишларга ҳамда таъминот барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатаётганини қайд этган.

 

Тадбиркорлар электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//