Собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов нега қамоққа олинди?

Сақлаш
16:12 / 19.12.2023 1069 0

Собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олинди. Олий суд жиноий иш бўйича маълумотларни очиқлади.

 

Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган А.В. (эркак, 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 14 декабрдаги ажрими билан бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи А.В.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

 

Маълумот учун, Воитов 2022 йилнинг август ойидан Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келган. 2023 йилнинг 25 октябрида эса Президентнинг тегишли қарори билан лавозимидан олинганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//