Жамият
“Ўзтемирйўлйўловчи” Тошкентдан Қарши ва Самарқанд йўналишлари бўйича қўшимча қатновлар қўйилишини маълум қилди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25, 26, 27, 28 декабрь кунлари 762/761-сонли Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
762-сонли Тошкент—Қарши йўналиши
Тошкент 06:59 — Қарши 10:33;
761-сонли Қарши—Тошкент йўналиши
Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.
Шунингдек, 29, 30, 31 декабрь кунлари 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади:
775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20;
776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Бунгача талабаларга поезд чипталари учун 50 фоизли чегирма эълон қилинганди. Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан йўловчиларни байрамолди кунларда манзилларига хавфсиз етказиш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкентдан Урганч, Нукус, Самарқанд ва Қаршига қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилишини маълум қилган эди.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77369
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ