Жамият
15 декабрдан 16 декабрга ўтар кечаси Наманган вилояти Янги Наманган туманида бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланган. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, М.М. (1975 йилда туғилган, эркак), унинг турмуш ўртоғи К.К. (1982 йилда туғилган) ҳамда уларнинг 19 ва 14 ёшли қиз фарзандлари ошхонадаги газ плита орқали резина шланг билан завод усулида тайёрланган “Эрон печкаси”га уланиб, ундан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланган ва вафот этган.
Ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа турдаги тегишли экспертизалар тайинланди, туман прокуратураси терговга қадар текширувни олиб бормоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ