Жамият
Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1631 тани ташкил этади. 2023 йилнинг 11 ойи давомида улар томонидан 87,4 трлн сўм солиқ тушумлари амалга оширилган.
Шундан, 47,3 трлн сўми давлат улуши мавжуд Топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳиссасига тўғи келган.
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ — 22,9 трлн сўм;
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 7,8 трлн сўм;
“Ўзбекнефтгаз” АЖ – 4,3 трлн сўм;
“Навоиюран” ДК – 2,6 трлн сўм;
“Uzgaztrade” АЖ – 2,6 трлн сўм;
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ – 2,4 трлн сўм;
“UzAuto Motors” АЖ – 1,5 трлн сўм;
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ – 1,4 трлн сўм;
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ – 1,2 трлн сўм;
“Ўзавтосаноат” – 1,1 трлн сўм.
Шунингдек, ҳисобот даврида 6,1 трлн сўм солиқ тушумлари хусусий сектордаги Топ-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келган. Мазкур рейтингда “Uzbat” АЖ – 2,2 трлн сўмга яқин солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда етакчилик қилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ