Жамият
Эрон Вазирлар Маҳкамаси бир томонлама тартибда 32 давлат билан виза режимини бекор қилишни маъқуллади. Виза режими бекор қилинган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Рўйхатдан БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Ҳиндистон, Россия, Ливан, Қирғизистон, Тожикистон, Тунис, Мавритания, Танзания, Зимбабве, Маврикий, Сейшел ороллари, Индонезия, Бруней, Япония, Сингапур, Камбожа, Малайзия, Ветнам, Бразилия, Перу, Куба, Мексика, Венесуэла, Босния ва Герцеговина, Сербия, Хорватия ва Беларус ҳам ўрин олган.
Янгилик тўғрисида Эрон маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазири Иззатуллоҳ Зурғомий Теҳрондаги Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг журналистларга маълум қилди.
Вазирга кўра, ҳукумат бутун дунёга мамлакат эшикларини очмоқчи.
“Эрон дунё, одамлар билан мулоқот қилмоқчи, эронофобия билан курашмоқчи. Виза режимининг бир томонлама бекор қилиниши Эронга бемалол келадиган чет эл фуқаролари билан мулоқот қилиш учун имкониятдир”, — деб таъкидлади Зурғомий.
Зурғомийнинг қайд этишича, дастлаб 60 мамлакат билан виза режимини бекор қилиш таклифи берилган, якунда эса 33 та давлат маъқулланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ