Президент ишдан олган «Ўзбекистон темир йўллари» собиқ раиси яна компанияга қайтди

Сақлаш
15:06 / 15.12.2023 1854 0

Ҳуснутдин Хосилов «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бош муҳандиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

 

Собиқ компания раиси июль ойида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олинганди.

 

Президент ўшанда Ҳуснутдин Хосилов билан бир қаторда автомобиль йўллари қўмитаси ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилар экан, «хиёнат қилганга ўрин йўқ», дея таъкидлаганди.

 

Ҳуснутдин Хосилов 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1992 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

 

2016 йил апрелдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг бош менежер — бош муҳандиси лавозимида ишлай бошлаган. 2019 йилнинг февралида 2002 йилдан буён компания бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Очилбой Раматов ўрнини эгаллаган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//