Жамият
UzAuto Motors мижозларга автомобилларни дилерлик марказидан 5 иш куни ичида олиб кетишни эслатди.
Компания хабарига кўра, автомобиль харид қилиш учун тузилган шартномага асосан, автомобилни етказиб бериш муддати шартнома бандида кўрсатилган муддатдан ўтмаслиги керак. Шартномада автомобилни сақлаш муддати дилерлик марказига етказиб берилгандан сўнг 5 иш кунидан ошмаслиги кўрсатилган.
“Агар харидор ушбу муддат ичида ўз автомобилини дилерлик марказидан олиб кетмаса, компания автомобилни навбат тартиби асосида кейинги мижозга беришга мажбур бўлади”, — деб огоҳлантирилади хабарда.
Шунингдек, компания агар 2023 йилда ишлаб чиқарилган автомобилни келгуси йилнинг 1 январидан кейин олиб кетилса, унинг ишлаб чиқариш йили ўзгариши қабилидаги миш-мишларга ишонмасликни тавсия қилди.
“Бутун ишлаб чиқариш ҳажми, жумладан Chevrolet Lacetti ва Tracker моделлари 2023 йилгача ишлаб чиқарилади. Бутун ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми, шу жумладан, Chevrolet Lacetti ва Tracker моделлари ҳам 2023 йил модели сифатида ишлаб чиқарилади”, — дейилади хабарда.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77369
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ