Жамият
Сирдарё ва Гулистон туманларида аҳолига имтиёзли нархларда сотиш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Сирдарё ва Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг “Бахт” ва “Боёвут” кўмир омбори масъул шахслари ва бошқалар ушбу туманлардаги 114 нафар фуқаро номидан арзон нархларда кўмир олгани тўғрисидаги сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 309,9 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ