Жамият
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг сувчиларга 4 миллион сўмдан мукофот пуллари бергани акс этган видео тарқалгач, кўпчиликнинг эътирофи, эътирози ва муҳокамасига сабаб бўлди. Айримлар пул манбаси билан ҳам қизиқди.
Шуҳрат Абдураҳмоновнинг матбуот котиби Муслимбек Иброҳимов “Дарё”га берган изоҳида мукофот пулларининг манбасига аниқлик киритди.
“Бу пуллар ишчиларнинг маошидан ташқари, қўшимча мукофот пуллари бўлиб, ҳомийлик маблағлари ҳисобланади. Шу сабаб бундан нафақат ишчилар, ўша ерда турганларнинг барчаси хурсанд бўлиб кетди. Вилоят ҳокими ишчиларнинг совуқда ишлаётганини кўриб, уларни рағбатлантирди. Уларнинг маоши қўшимча тарзда пластик карточкасига тушаверади, бу пуллар ойлик маошидан ушлаб қолинмайди, — дейди вилоят ҳокимининг матбуот котиби Муслимбек Иброҳимов.
Масъулнинг билдиришича, Шуҳрат Абдураҳмонов сувчиларни мукофотлашдан ташқари, уларнинг ишига керак бўлувчи техникалари ва махсус кийим-кечакларини яхшилаш бўйича ҳам раҳбарларга топшириқ берган.
Вилоят ҳокими ўша ернинг ўзида ишчиларнинг кийим-кечаги, иш қуролларини янгилаш ва уларнинг молиявий манбаси ҳақида айтиб, раҳбарларга топшириқ берди. Шунингдек, сувчиларга Янги йил байрами олдидан қўшимча эътибор бўлишини, ёрдам берилишини айтди, — дейди Абдураҳмоновнинг матбуот котиби.
Аниқланишича, Шуҳрат Абдураҳмонов кўчада ишлаётган сувчиларни кўргач, 64 миллион сўм нақд пулни олиб, 16 нафар сувчига 4 миллион сўмдан тарқатиб берган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ