Жамият
Тошкент шаҳри ва бешта вилоятдаги чекловлар киритилган газ заправкалар фаолиятини қисқа фурсатда тиклаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
“Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирги вақтда табиий газни тенг тақсимлаш ва истеъмолчиларга бир маромда етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Табиий газ тўлиқ ҳажмда етказиб бериляпти, етишмовчилик кузатилмаяпти. Аммо айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилмоқда ва истеъмолчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
“Айни вақтда чекловлар киритилган пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятини қисқа фурсатда тиклаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли истеъмолчиларида узилишларни олдини олиш мақсадида 13-декабрь куни пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилганди. “Ҳудудгазтаъминот” ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1179 тадан 547 АГТКШ ишлаётганини маълум қилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ