Ўзбекистонга Гонконг вируси кириб келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Санепидқўмита изоҳ берди

Сақлаш
22:52 / 13.12.2023 1007 0

Ўзбекистонга Гонконг вируси кириб келгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Санепидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков ушбу хабарлар борасида маълумот берди. 

 

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қўмитанинг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра, гриппнинг А (Ҳ3Н2) тури аниқланаётгани ҳақида хабар берилди.

 

Нурмат Отабековнинг қайд этишича, бу 1960 йил Гонгконгда тарқалган вирус. Ўша пайтда бу Ҳ2Н2 вирусидан мутация бўлиб шаклланган вирус сифатида тарқалган. Бир неча шарқ давлатларида муаммоли вазиятларни келтириб чиқарган. Ҳозир бу оддий мавсумий грипп вируси ҳисобланади ва ишлаб чиқарилган бактерияларнинг барчаси ушбу вирусга нисбатан самара кўрсатади.

 

Ўзбекистонда ҳозиргача ишлатилган 2 миллион 200 доза вакцина бевосита мана шу штаммга қарши ишлайдиган вакцина. Бундан ташқари, яна уч турдаги вакцина мамлакатдаги хусусий эмлаш пунктларида мавжуд. Улар ҳам бевосита бу йил мавсумий тарқалиши кутилаётган гриппнинг айнан шу штаммига қарши ишлайди.

 

«Шундай экан, бундан жиддий хавотир қилиш, ёки ўзимиздан ваҳимани ясаб олишимизга ҳеч қандай асосни кўраётганим йўқ. Бу оддий, мавсумий вирус эканини яна бир бор эътироф этиб ўтамиз», — дейди Нурмат Отабеков.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//