Жамият
2023 йил 18-31 декабрь кунларига Ўзбекистон бўйича дастлабки об-ҳаво прогнози хабар қилинди.
19 декабрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 20 декабрда марказий вилоятларда ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, декабрь ойининг охирги беш кунлик айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда (1-2 кун) ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳаво ҳарорати 18 декабрда кечаси -0...-5 даража, кундузи +5...+10 даража, 19-20 декабрда кечаси -3...+2 даража бўлади, кундузи +0...+5 даражагача пасаяди.
21-31 декабрда ҳарорат кечалари +0...+5 даражадан -3...-8 даражагача, кундуз кунлари +0...+5 даражадан +7...+12 даражагача, шимолда кечалари -0...-5 даражадан -10...-15 даражагача, кундуз кунлари +0...+5 даражадан -2...-7 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77369
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ