Тошкентда автобус бошқаруви вақтида телефон ишлатган 7 ҳайдовчи ишдан олинди

Сақлаш
17:12 / 13.12.2023 954 0

Тошкент шаҳрида автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланган 7 нафар ҳайдовчи ишдан бўшатилди.

 

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг хабар беришича, 11 декабрь куни АЖ бошқарув раиси Анвар Жўраев томонидан автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа телефонидан фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат тадбири (рейд) ўтказилган.

 

Рейд натижалари бўйича 7 нафар ҳайдовчи автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа воситасидан, яъни телефондан фойдаланаётганлиги аниқланган. Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг II-боб, 12-бандини (МЖтКнинг 128-1-моддаси) қўпол равишда бузганлиги ва корхона ички меҳнат тартиб қоидаларини бузганлиги учун қуйидаги ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

“Ҳурматли жамоат транспорти йўловчилари! Агарда сиз автобус ҳайдовчисининг уяли алоқа телефонидан фойдаланаётганлигинининг гувоҳи бўлсангиз, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1062 ишонч рақамига мурожаат қилишингизни ёки бизнинг Instagram'даги расмий @toshbus саҳифамизни белгилаган ҳолда қоидабузарлик содир этаётган ҳайдовчи ҳақида пост орқали хабар беришингизни сўраймиз. Биз, албатта, ушбу камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўрамиз,”, — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//