Тошкентда автобус бошқараётганда телефондан фойдаланган ҳайдовчилар ишдан бўшатилди

Сақлаш
15:23 / 13.12.2023 818 0

Тошкентда автобус бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш ҳолати юзасидан рейд бўлиб ўтди.

 

11 декабрь куни «Тошшаҳартрансхизмат» бошқарув раиси Анвар Жўраев томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида 7 нафар ҳайдовчи автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдалангани аниқланди.

 

Йўл ҳаракати қоидалари ва ички меҳнат тартиб қоидалари қўпол равишда бузилгани сабабли 89, 135, 44, 43, 35, 46 ва 53-рақамли автобусларни бошқариб келган ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

 

«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчилардан автобус ҳайдовчисининг телефондан фойдаланганига гувоҳ бўлган тақдирда, 1062 ишонч телефонига мурожаат қилишни ёки Инстаграмъда компаниянинг @toshbus саҳифасини белгилаган ҳолда қоидабузарлик содир этаётган ҳайдовчи ҳақида пост ёки сторис қўйишни сўради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//